185-САВОЛ. БИР ҲАДИС ШАРҲИ
@Savollar_kanal #ЗикрАҳлиданСўранг_2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорат бўлади», деганлар.
Бу ерда гап «Мусулмонларга келадиган мусибатлар уларнинг қилган гуноҳлари учун бўлади» деган маънодами ёки «қилган гуноҳлари ювилади» маъносидами?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга тикан кириши ва ундан каттароқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва ўша туфайли унинг гуноҳини ўчиради», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Кўриб турганингиздек, ҳадисда бандага етган ҳар бир мусибат унинг гуноҳларини ювиши ҳақида сўз кетмоқда. Ана шу мусибат инсоннинг гуноҳи туфайли келган бўлишига ҳеч бир монелик йўқ. Аммо ҳадисда бу ҳақда ҳеч қандай гап топилмайди.
Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингизнинг кавуш ипи узилиб кетса ҳам «истиржоъ» айтсин», деганлар.
Истиржоъ бу – «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун» – «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтгувчимиз», дейишдир.
Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганда истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз: «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин учун ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.
Ана шундай мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун каттаю кичик ҳар қандай мусибат қаршисида ўзимизни мусулмонларга хос тутмоғимиз лозимдир. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
➡️ Каналга уланиш