Оқаяпди умр сувдек тўлиб тошиб.
Гуноҳларга гуноҳларни яна қўшиб.
Ҳаддимиздан кетяпмизку жуда ошиб.
Эрта балки кеч бўлади товба дейлик.
Гуноҳларни ювмоқликка дил поклайлик.
Яқинларни унитмайлик ё йўқлайлик.
Кўнгилдаги чандиқларни
бутинлайлик.
Эрта балки кеч бўлади товба дейлик.
Етимларни ҳаққин еб ҳам уялмадик.
Бир сония қалб деворга суянмадик.
Жойнамозда савобларни тиланмадик.
Эрта балки кеч бўлади товба дейлик.
Кўп яшайман ҳали дея орни сотиб.
Тор лаҳатда улгурмаймиз тошдек қотиб.
Дўзоҳларни ботқоғида қолмай ботиб.
Эрта балки кеч бўлади товба дейлик.
Малак Сиймо.
https://t.me/Mohinabegim_N1