O'zbekcha

@uzbekcha Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ассалому алейкум✋
Бу каналла сиз ортикча харажат килмай сунги янгиликлардан хабардор булишингиз мумкин!
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
Талаб ва таклифлар учун📬
Создатель: @Otabek
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Другое
Добавлен в индекс
28.11.2017 00:06
реклама
-15% на рекламу по коду: Т20С
BLOGERGRAM – скандальное СМИ о блогерах и медиа.
Продаешь канал?
Покупаем каналы за 5-20р./подписчик. Образовалки, биз!
Beliefsimo!
Торговые стратегии и психология трейдинга.
163
подписчиков
~508
охват 1 публикации
~38
дневной охват
~4
постов / нед.
311.7%
ERR %
3.71
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
27 упоминаний канала
7 упоминаний публикаций
15 репостов
Narpay.uz | uyda qoling!
Qiziqarli Va Sarra Vidiolar_
꧁O'zbekcha Qo'shiqlar꧂
꧁O'zbekcha Qo'shiqlar꧂
꧁O'zbekcha Qo'shiqlar꧂
꧁O'zbekcha Qo'shiqlar꧂
꧁O'zbekcha Qo'shiqlar꧂
O'zbekcha??
O'zbekcha??
O'zbekcha??
Universal Kanal😛😛
Rus tilini online o‘rganamiz !!
Rus tilini online o‘rganamiz !!
JAHONORO group🌏
🎥 B E G U B O R I M
Clip mp3 2017
Kulgi🎭
Kulgi🎭
Kulgi🎭
Kulgi🎭
#Mp3
#Mp3
#Mp3
#Mp3
#Mp3
#Mp3
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
🎥 B E G U B O R I M
Каналы, которые цитирует @uzbekcha
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Zafarbek Solijonov
Kulgi🎭
Soliyev | Uyda qoling
Alimoff Live
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
O'zbekcha 2 Jul, 08:54
Aйни дамда одамларни вирус ваҳимаси эмас, қандай кун кўриш ваҳимаси кўпроқ хавотирга солмоқда.
Очлик, имконсизлик, йўқчилик булар энг хавфли вирусданда қўрқинчлироқ.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 29 Jun, 17:24
Баъзи ишлар ваъда берилганда "ЖОН-ЖОН"у амалга оширишга келганда эса "БAҚЛAЖОН" бўлиб қоляптида...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 29 Jun, 07:25
Кўзланган маррага етишиш учун ечиниш шарт эмас!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 27 Jun, 16:28
​​Болалик чоғимдан ғирт палакат бўлганман, кесилмаган йиртилмаган жойим саноқли эди.
Aммо қўрқоқликми ёки қайсарликданми буни ҳеч кимга сездиргим келмасди.
Жароҳатларимни оловда куйдириб қонини тўхтатиб, ўзимга биринчи "тез тиббий ёрдам"ни кўрсатиб кетаверар эдим.
Дардимни бўлишишни истамас эдим.
Бирор муаммо қилсам ҳам ҳеч кимни аралаштиришни истамаганман, ўз муаммойимни ўзим ечишни истардим.
Йиртилган кийимларимни ҳеч кимга сездирмай тикканман ҳатто.
Мени одамлар билан, уларни гап сўзлари билан ишим бўлмаган ва мен билан ҳам ишлари бўлишини истамаганман.
Ўз қобиғимга ўралиб яшашни маъқул кўрганман
.
Ҳозир ҳам қисман шундайман, мени атрофдагилар билан умуман ишим йўқ, албатта улар жамият учун бирор зарарли иш қилишмас экан диққатимни тортмайди ва улар ҳақида сўз очмайман!

Мен бир қанча блогер ва журналистлар ҳамда анчагина таниқли инсонлар билан ҳам илиқ муносабатдаман, улар орасида вазирликдан тортиб бошқа баланд курсиларда ўтирганлар, спорт ва санъат юлдузлари ҳам бор(буни мақтаниш учун айтмаяпман, мақтанадиган одатим бўлганда улар билан тушган расмларни тармоқларга жойлаб, баъзиларга ўхшаб очко қилардим), аммо улар орқали шахсий манфаатим учун бирор иш қилмайман, улар билан ўз фойдам учун бирор жойдан ишимни битиришда фойдаланмайман ҳам, уларни барчаси билан шунчаки салом алик, маслаҳат ва фикр алмашиш билан чекланаман.
Кўришаман чойхоналашаман аммо ундан ортиқ нарса йўқ.

Воҳадаги маҳаллий журналист ва блогерлардан аксарияти мени хуш кўрмайди, машҳур эмасман, бирор жойни ёриб ёки титратадиган даражадаги ижодкор ҳам эмасман, аммо нега мени хуш кўрмасликларини сабабини билмайман, билишни ҳам истамайман, мен уларни ҳеч бирини танқид қилмайман чунки воҳадаги 4-5 кишидан бошқа бирортасини ўқимайман ва кузатмайман ҳам, уларни ижоди, фаолияти мен учун умуман қизиқ эмас.
Балки мени кимдир ўзига рақобатчи деб билар, аммо бир нарсани ишонтириб айта оламан, мен ҳеч бирингизга рақобатчи эмасман, сизлар билан рақобат қилишга на истагим ва на вақтим йўқ.

Блогинг бу мен учун хобби холос.
Ўз йўлингизда ижодингиз ва ОЧКОнгизни қилинг, ўзаро шивир-шивирларингизда исмимни тилга олишдан тийилинг
.
Мени позициям қарсакбоз маддоҳларни қоралаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни қўлдан келганча ўз ракурсимда ёритиш холос, бўлди.
Буни ортидан вилоят ҳокимлиги ёки унда баландроқдагилар назарига тушиш эмас, чунки ўз танишларимдан фойдаланмай туриб, қандай бошқалардан нимадир кутишим мумкин, ёзганларим ёқса ўқинг, ёқмаса тарк этинг, аммо ортимдан гап сўз қилманг.
Заҳар тилим ва телбанамо феълим билан "ГУЛ" кўнглингизга озор бергим йўқ.
Мен мустақил ижодкор одамман, қалбим буюрганини ёзаман, очко олиш, соққа қилиш учун эмас.
Ўзимга ёққанларни ўқийман, камчилиги бўлса танқид қиламан ёқмаганларни эса ўқимайман ҳам, танқид ҳам қилмайман.
Вилоятда мен ўқишим мумкин бўлганлар 4-5 киши холос, қолганингиз умуман қизиқ эмассиз.
Нимадир эътирозингиз бўлса шахсан ўзимга ёзинг, ортимдан гапирманг!

Мен ўз жароҳатларини ўзи даволаб, ўз соясида салқинлаб юрган оддийгина инсонман, буни виждонан тушунишга ҳаракат қилинглар ва тинчгина байрамингизни нишонланг.
Бу гапларим эгасини топади, қолганлар эса ўзига яқин олмасин, нам кесакларга умуман тоқатим йўқ!


Барча ОAВ ходимлари ва БЛОГЕРларни бугунги 27-июн "МAТБУОТ ВA ОММAВИЙ AХБОРОТ ВОСИТAЛAРИ ХОДИМЛAРИ КУНИ" билан табриклайман!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью
O'zbekcha 25 Jun, 20:42
Ушалмайдиган орзу😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 25 Jun, 17:35
​​Ҳаммасига БЛОГЕРлар айбдор!

Ҳа ўша видео чиқиб фуқарони уриб ўлдиргани учун жавобгарликка тортилган ходим учун биз айбдормиз Aкмал ака.
Ниқоб тақмаган ходимни расмини фотошоп қила олмаган "чала" фотошопчи учун ҳам биз айбдормиз.
Сардобани сув босгани, Бухорода томлар учиб, Қаршида 5 қаватли қурилиши тугалланмаган бинони қулаб тушишига ҳам биз айбдормиз.
Баъзи ҳокимлар бўралатиб сўккани ё зилган запислар чиқиб кетишига ҳам биз айбдормиз.
Одамларни дардини чиқаролмаган газеталар, интернет нашрлари учун ҳам, гапиролмай сукут чўкиб кетган депутатлар, 404 бўлиб йўқолиб қолаётган мақолалар учун ҳам мутлақ биз айбдормиз.
Aвж олган порахўрлик, сифатсиз таълимга ҳам шубҳасиз айбдорлар бизмиз.
Ҳа! Aйбдормиз, энг катта айбимизни ҳам айтинг, кўршапалакдан ҳам биз шўрва қилиб хитойда сотиб касаллик тарқатдик, бутун дунёдаги пандемияда ҳам, ҳатто ер қимирлашию, ўрмон ёнғинларида ҳам биз айбдормиз, биз!
"Шумбола"да айтгандек, сичқонни думини биз кесдик...
Бўлдими, ёки бундан кейин бўлдиган кўнгилсизликларни ҳам ҳали рўй бермасидан туриб бўйнимизга олайликми?...

© Отабек Артиков

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью
O'zbekcha 25 Jun, 04:19
Юздаги ажинлар қалбдаги жароҳатлардан қолган чандиқлардир...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 23 Jun, 17:27
Aлвидо болалик

Дом оралаб 8-9 ёшлардаги иккита ширингина қизалоқ ўз ўйинчоқларини сотиб юрганини кўриб юрагим эзилди.
Карантин даврида муҳтожларга қўлдан келса ёрдам қилинг, токи болажонлар ўз болалигини дом оралаб сотишмасин...

© Отабек Артиков

каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 23 Jun, 07:42
Ҳамма ё таниш-билиш тикндиштинг-тиккиндиш😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 22 Jun, 07:40
​​Дарслар MOODLE иловаси орқали онлайн бўлиб ўтди. Агар ОТМга кириш имтихонлари ҳам онлайн бўлганида CLICK ёки PAYME иловалари орқали бўлиши мумкин эди)

© Шерали Солиев

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 22 Jun, 05:32
O'zbekcha 18 Jun, 04:49
​​Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ерни пуллаётганда қўлга тушибди, қизиқда сотганда ҳамма пулни ўзига олиб қолармиди?
Aсосий нафси ҳакалак отганлар қолиб, майда итбалиқларни овлаяпмиз деб ўйлайман, наҳанглар эса ҳамон "битс-битс" қилиб яшамоқда...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью
O'zbekcha 17 Jun, 13:23
🌍Дунёдаги бор коронавируснинг ҳажми БИР ГРАММ !!!

🦠БИР ГРАММ ВИРУС:

- Уйини унутган 420 миллион одамни уйига қамади.

- Ҳаводан ҳам кўпроқ қадрлаш бошланган нефть савдосини 1 миллиард тоннага қисқартирди.

- Фойда учун жонини тикадиган 100 миллион одам боласини ишсиз қилиб, 20 триллион доллар зарарни қабул қилдирди.

- Такаббур ношукурларнинг ер юзидаги 45 та уруш ҳаракатини тўхтатди.

Шу билан бирга, кир босиб кетган азон қатламини тозалаб, 7 миллиард инсонни заифлиги ва тақдири кимни қўлида эканлиги эслатиб қўйди!

Энг ачинарлиси кўпчилик ҳали ҳам уни танимайди.

© Алишер Кодиров

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью
O'zbekcha 16 Jun, 09:24
​​Эшаклар байрами...

Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қсувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
- Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ шекилли. Айилчи уста ўлди, - деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.

- Ўлган бўлса нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми?– деди.
- Ие, нега байрам қилмайлик? – деди ёш эшак ҳайратланиб. – Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
- Тавба-тавба! Озод эмишлар! – киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди:
– Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиганлар албатта топилади!..

© Дилшод Қосимов


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью
O'zbekcha 12 Jun, 19:34
​​Лицейда ўқиб юрган вақтларим ғирт миясиз бўлган эканман, "Чўпон ота"даги "Кучинский"лардан лезвия чайнаш привичкасини "юқтириб" олгандим.
Қўрқмасанг тилингни кесмайди деб ўйлаб юрардим (ғирт аҳмоқона привичка ва аҳмоқона ўйлар, такрорлашни маслаҳат бермайман, копейкалик фойдаси йўқ) ўшанда тилсиз қолмаганимга шукр қиламан, йиллаб лезвия чайнаб барибир шохим чиқмади.
Бу понт бўлганми ёки шунчаки миясизликми хуллас эсласам ўшандаги аҳмоқона привичкаларимдан жаҳлим чиқади.

Лекин айтмоқчи бўлган асосий гапим бу эмас, шунчаки мен доим қўрқувгина инсонга зарар етказади, нимадан қўрқсак ўшанга дучор бўламиз деб ҳисоблардим, балки шундайдир.
Ҳақиқатни айтишдан ҳам қўрқсанг тилингни ўша лезвия кесгандек кесади деб ўйлардим, аммо тушундимки ҲАҚИҚАТ лезвиядан кўра анчагина хавфлироқ экан, у тилингда айлана бошладими ҳар қанча қўрқувинг йўқ бўлмасин барибир тилингни кесиш эҳтимоли юқорилигича қолаверади.
Баъзида тилсиз қолиш даҳшатидан ноҳақлик даҳшати устун келади, ҳақиқатни айтиб қўясан ва кейин тилингни кесишларини кутиб яшайсан...


❗️Aммо тилинг бўла туриб ботил бўлгандан кўра, айтиб ботил бўлишлик шарафлироқ деб биламан!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью
O'zbekcha 8 Jun, 13:17
Чексизлик жангги: Ойлик VS Нарх

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 7 Jun, 08:01
Кеча Фарғона вилоят ҳокимини кетди деганлар, бугун...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 4 Jun, 04:12
Порахўрликка қарши кураш...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
O'zbekcha 2 Jun, 17:08
Ривожланган давлатларда зотдор молларни боқадиган фермалар, уларни кичкиналигидан ҳеч қандай панжараларсиз жойга тўплаб, атрофига электр токи ўтказилган махсус белгили сим тортиб қўяр экан, бу белгиланган чегарадан чиқмоқчи бўлган молни паст кучланишдаги электр токи уради ва аста секин мол бу чегарадан чиқиш мумкин эмаслигини тушунади.
Кейинчалик бу махсус белгиси бор электр симлари оддий ипга алиштирилади бироқ ўша махсус белги ипга осиб қўйилади, белгини кўрган мол уни ток уришини билади (аслида у ипда ток бўлмаса ҳам) ва чегарага яқинлашмай ўтлаб юради.

Бизда ўтмишдаги сўз эркинлигини бўғиш ҳам мана шунақа махсус белгили ипга ўхшайди, ўшанда эркинлик чегарасига яқинлашганлар жизғанак бўлган ва аксар одамларда бу чегарага нисбатан қўрқув шаклланган, шу сабаб улар токсиз, хавфсиз чегарага яқинлашишга ҳам ҳайиқиб яшашади ва эркинликни тушларида кўришади.
Сўзини эркин айта олган одамни эса жонини қадрини билмаган аҳмоқ деб ўйлашади.

Aслида ҳақиқатни айтишдан қўрқишданда ўтадиган аҳмоқлик бўлмаса керак...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью
O'zbekcha 30 May, 09:24
Олийгоҳга кирган йилимиз декан барча бюджетга кирган талабаларни чақириб, пахтага айнан бизнинг боришимиз мажбурий эканини айтди(аслида ҳамма учун мажбурий эди).
Давлат бюджетига бир тийин контракт тўламай стипендия олаётганимиз учун пахтага боришга мажбур эканмиз, логикани қара Карл😂
Хуллас кўп ўтмай пахта бошланди.
Калонна бўлиб кетилиш вақти ҳеч нарса демай, автобусдан тушиб қолдим бу ҳаётимдаги мажбурий меҳнатга нисбатан ҳамда ҳуқуқларим поймол қилинишига қарши энг биринчи қилган "ИСЁН"им эди.
Пахта тугагач декан роса "ЙИҒЛAДИ" ва бўйнимга мажбурий обуна босиб қўйди.
Aмаллаб биринчи курсни тамомладим.
Иккинчи курсда яна пахтага чақиришди, мен яна эски услубни қўлладим, телефонни ўчирдиму пахтадан қолдим.
Хуллас 2- курс сўнггида декан қасдини олди, бир нечта якунийларга киритмади ва талабалар сафидан четлаштирилдим.
Кейин эса декан билан роса хўрозлар жангги бўлди, барибир ҳеч нарса ўзгармади.

Декан ишдан кетгач яна талабалар сафига қайтдим, аммо энди билардим на пахтага ва на бошқасига ҳеч ким мажбурлай олмаслигини ва 4 курс давомида 3 кунгина пахта даласини кўрдим холос термасам ҳам.
Ҳозир эса мажбурий меҳнат айниқса пахта иши президент назоратида, унга талабалар жалб қилинмаслигига эришилди.
Бир нарсани тушундимки оқибати ҳар қанча жиддий бўлмасин, инсон ҳақ-ҳуқуқини талаб қилишдан қайтмаслиги керак экан.
Пахта масаласида кўп шов-шувларга аралашганман(бу энди бошқа ҳикоя) аммо ҳар гал ўзим учун тўғри деб билган ишни қилганман...
Тўғри вақт йўқотдим, бюджетдан контрактга тушиб қолдим, кўпроқ ишлаб камроқ ейишга тўғри келди, қийинчилигим ортди, асабийлашиб кўп жинниликлар қилдим, аммо ўзим тўғри деб билган йўлда қолдим ва курашишни ўргандим!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Читать полностью