Репост из: Отабек Артиков
Болалик чоғимдан ғирт палакат бўлганман, кесилмаган йиртилмаган жойим саноқли эди.
Aммо қўрқоқликми ёки қайсарликданми буни ҳеч кимга сездиргим келмасди.
Жароҳатларимни оловда куйдириб қонини тўхтатиб, ўзимга биринчи "тез тиббий ёрдам"ни кўрсатиб кетаверар эдим.
Дардимни бўлишишни истамас эдим.
Бирор муаммо қилсам ҳам ҳеч кимни аралаштиришни истамаганман, ўз муаммойимни ўзим ечишни истардим.
Йиртилган кийимларимни ҳеч кимга сездирмай тикканман ҳатто.
Мени одамлар билан, уларни гап сўзлари билан ишим бўлмаган ва мен билан ҳам ишлари бўлишини истамаганман.
Ўз қобиғимга ўралиб яшашни маъқул кўрганман.
Ҳозир ҳам қисман шундайман, мени атрофдагилар билан умуман ишим йўқ, албатта улар жамият учун бирор зарарли иш қилишмас экан диққатимни тортмайди ва улар ҳақида сўз очмайман!
Мен бир қанча блогер ва журналистлар ҳамда анчагина таниқли инсонлар билан ҳам илиқ муносабатдаман, улар орасида вазирликдан тортиб бошқа баланд курсиларда ўтирганлар, спорт ва санъат юлдузлари ҳам бор(буни мақтаниш учун айтмаяпман, мақтанадиган одатим бўлганда улар билан тушган расмларни тармоқларга жойлаб, баъзиларга ўхшаб очко қилардим), аммо улар орқали шахсий манфаатим учун бирор иш қилмайман, улар билан ўз фойдам учун бирор жойдан ишимни битиришда фойдаланмайман ҳам, уларни барчаси билан шунчаки салом алик, маслаҳат ва фикр алмашиш билан чекланаман.
Кўришаман чойхоналашаман аммо ундан ортиқ нарса йўқ.
Воҳадаги маҳаллий журналист ва блогерлардан аксарияти мени хуш кўрмайди, машҳур эмасман, бирор жойни ёриб ёки титратадиган даражадаги ижодкор ҳам эмасман, аммо нега мени хуш кўрмасликларини сабабини билмайман, билишни ҳам истамайман, мен уларни ҳеч бирини танқид қилмайман чунки воҳадаги 4-5 кишидан бошқа бирортасини ўқимайман ва кузатмайман ҳам, уларни ижоди, фаолияти мен учун умуман қизиқ эмас.
Балки мени кимдир ўзига рақобатчи деб билар, аммо бир нарсани ишонтириб айта оламан, мен ҳеч бирингизга рақобатчи эмасман, сизлар билан рақобат қилишга на истагим ва на вақтим йўқ.
Блогинг бу мен учун хобби холос.
Ўз йўлингизда ижодингиз ва ОЧКОнгизни қилинг, ўзаро шивир-шивирларингизда исмимни тилга олишдан тийилинг.
Мени позициям қарсакбоз маддоҳларни қоралаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни қўлдан келганча ўз ракурсимда ёритиш холос, бўлди.
Буни ортидан вилоят ҳокимлиги ёки унда баландроқдагилар назарига тушиш эмас, чунки ўз танишларимдан фойдаланмай туриб, қандай бошқалардан нимадир кутишим мумкин, ёзганларим ёқса ўқинг, ёқмаса тарк этинг, аммо ортимдан гап сўз қилманг.
Заҳар тилим ва телбанамо феълим билан "ГУЛ" кўнглингизга озор бергим йўқ.
Мен мустақил ижодкор одамман, қалбим буюрганини ёзаман, очко олиш, соққа қилиш учун эмас.
Ўзимга ёққанларни ўқийман, камчилиги бўлса танқид қиламан ёқмаганларни эса ўқимайман ҳам, танқид ҳам қилмайман.
Вилоятда мен ўқишим мумкин бўлганлар 4-5 киши холос, қолганингиз умуман қизиқ эмассиз.
Нимадир эътирозингиз бўлса шахсан ўзимга ёзинг, ортимдан гапирманг!
Мен ўз жароҳатларини ўзи даволаб, ўз соясида салқинлаб юрган оддийгина инсонман, буни виждонан тушунишга ҳаракат қилинглар ва тинчгина байрамингизни нишонланг.
Бу гапларим эгасини топади, қолганлар эса ўзига яқин олмасин, нам кесакларга умуман тоқатим йўқ!
Барча ОAВ ходимлари ва БЛОГЕРларни бугунги 27-июн "МAТБУОТ ВA ОММAВИЙ AХБОРОТ ВОСИТAЛAРИ ХОДИМЛAРИ КУНИ" билан табриклайман!
«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA