«Сизлар экспортга дўстми ёки душман?» — япон тадбиркорининг ўзбекча бизнес ҳақида айтганлари
Улашинг
Икки дўст учрашиб, бири иккинчисидан сўрабди:
— Сени ўрмонда айиқ қувса нима қиласан?
— Қочаман.
— Етиб олса-чи?
— Дарахтга чиқиб оламан.
— Дарахтга ҳам чиқса-чи?
— Энг баланд шохига чиқиб жон сақлайман.
— Айиқ ҳам ўша жойгача чиқса-чи?
— Эй дўстим, сен менга ошнамисан ёки айиққа?
Бу бир латифа бўлса-да, ҳаётимизда учрайдиган баъзи бир ҳолатларга ўхшаб кетади.
Мен Японияда яшаб, илмий фаолият юритаман. Мақолам хулосасини олдиндан айтадиган бўлсам, ҳозирда биз, модомики, Ўзбекистон маҳсулотларини чет эл бозорларига олиб чиқишни истаётган эканмиз, ҳаракатларимиз айнан шу мақсадга хизмат қилиши лозимлигини, акс ҳолда маҳсулотларимиз экспорти йўлида ўз қўлимиз билан ғовларни яратишда давом этишимизни айтмоқчиман. Нега бундай деяпман?
Бошқа бир мақоламда айтиб ўтганимдек, кунчиқар юрт билан ўзаро ташқи савдо балансимиз 52>1 кўринишда (яъни бизнинг Японияга қиладиган маҳсулот экспортимиз ҳажми Япония бизга қиладиган экспорт ҳажмидан 52 баробар кам бўлиб турибди).
Яқинда маҳсулотларимиз япон бозорига кириб келаётганини кўриб, қувончим ичимга сиғмай кетди. Ўзбекистондан Японияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини йўлга қўяётган япон ширкати менежери билан суҳбатлашиб, раҳмат айтишни бошлаётган эдим, у менга муаммоларини айтиб қолди. Исмини ошкор этишни истамаган япон тадбиркори билан бўлиб ўтган суҳбат мазмунини ҳавола этаман.
— Фирмамиз сизнинг юртингиз билан савдо қилишни йўлга қўйди, Ўзбекистоннинг турли хил меваларини импорт қилишни бошлаганмиз. Яқинда Япония шаҳарларида юртингиз маҳсулотлари пайдо бўлади. Бироқ ҳаммаси яхши кетяпти деб айтолмайман…
— Нега энди? Ўзбекистон маҳсулотлари японларга ёқмадими?
— Йўқ, маҳсулотларингизга гап йўқ. Бу соҳада сизларда жуда катта имкониятлар мавжуд. Буни ўзларингиз ҳам етарлича тасаввур қила олмайсиз.
— Унда гап нимада?
— Биринчи муаммо — Ўзбекистонда савдо компаниялари (trade company) йўқлиги. Бунинг сабаби эса — бундай компаниялар фаолиятига қонунчилик томонидан қўйилган тўсиқлар.
Бутун дунёда давлатлар орасидаги савдони амалга оширадиганлар — савдо компаниялари. Бу компанияларнинг тарихи 17-асрдаги «Ост Индиа» компанияларига бориб тақалади.
Ҳозирда, масалан, Японияда Mitsui-bussan, Toyota Tsusho, Mitsubushi ва Marubeni каби йирик савдо компаниялари фаолият олиб боришмоқда. Ёки биз каби маълум бир соҳага ихтисослашган савдо компаниялари ҳам кўп. Биз ўз соҳамизда мутахассисмиз. Экспорт-импорт операцияларини бутун дунё бўйлаб амалга оширамиз. Лекин Ўзбекистонда биздаги каби эркин савдо қилмоқчи бўлганлар учун турли тўсиқлар қўйилган экан. Мисол учун, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига ишлаб чиқарувчиларнинг иши деб қаралади, имтиёзлар берилади. Экспортга ихтисослашган компанияларнинг иши эса Ўзбекистонда оғир кечяпти.
— Ишлаб чиқарувчи маҳсулотини ўзи экспорт қилишининг нимаси ёмон?
— Маҳсулотни ишлаб чиқариш бошқа, уни чет элга олиб чиқиб, пуллаш бошқа. Ҳар бири алоҳида касб бўлгани ва маҳорат талаб этгани учун ишни ўз мутахассиси бажаргани маъқул. Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари «ўзимиз экспорт қиламиз», дея мана неча йил бўлдики, Япония бозорига кира олишмаяпти. Натижада, Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзлар «кобра эффекти»ни юзага келтирган — товарларингизнинг чет элга чиқишига тўсқинлик қиляпти.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш остонасида турибди, шундай эмасми? Биласизми, бу ташкилотга аъзо бўлишнинг шартларидан бири нима — чет эл савдо ширкатларининг юртингизга товарларни камситишларсиз келтириши ва тенг шартлар остида юртингиз товарларини ташқарига экспорт қила олиши. ЖСТ талаби бу!
Шундай экан, эртами-кечми, сизлар барибир бу соҳани эркинлаштирасизлар. Нега буни пайсалга соляпсизлар? Ҳалигача сизлар билан савдо қилмоқчи бўлган чет эл корхоналарини ишлаб чиқарувчига айлантирмоқчи бўласизлар. Менинг ширкатим, масалан, ишлаб чиқариш эмас, балки айнан экспорт-импорт операциялари билан шуғулланади. ЖСТга аъзо бўлгандан кейин ҳукуматингиз биз каби савдо компанияларга бунақа — тўғридан-тўғри инвестиция киритиш талабини қўя о