Forward from: Huquqiy axborot
Энди товарларни реэкспорт қилишда рухсатнома талаб этилмайди
Президентнинг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2017 йил 1 декабрдан бошлаб, “вақтинча олиб кириш” божхона режимида турган товарларни “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштиришда божхона органлари томонидан рухсатнома бериш тартиби бекор қилинди.
Бу ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларини ишини 2 баробарга қисқартиради. Яъни аввалги тартибга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни “вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштириш учун ҳамда ушбу товарларни қайтариб олиб чиқишда “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштириш учун алоҳида алоҳида рухсатнома олиш талаб этилар эди.
2017 йил 1 декабрдан бошлаб эса фақатгина “вақтинча олиб кириш” божхона режимига рухсатнома олиш кифоя. Уларни реэкспорт қилишда эса рухсатнома талаб этилмайди.
@huquqiyaxborot