МИЛЛИОН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ПУЛЛАРИНИ ЎҒИРЛАГАН ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ
2019 йил 16 февраль куни Каттақўрғон тумани Саройқўрғон маҳалласига тарқатиладиган 1 дона махсус халтада жойлаштирилган 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари “Дамас” русумли давлат рақами 01 251WEA бўлган сайёр касса автомашинасидан ўғирланган. Бу ҳақда АТ “Халқ банки” Каттақўрғон тумани Пайшанба филиалида ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Т.Ж. Каттақўрғон шаҳар ИИБга ўз аризасида маълум қилган.
Аризада қайд этилишича банк ходимлари Х.Ш., И.А., С.Э. ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Б.Ғ.лар сайёр касса автомашинасида “Саройқўрғон”, “Янгиқўрғонча” ва “Мелихўжа” маҳаллаларига пения ва нафақа пулларини тарқатиш учун йўлга чиқишган. Автомашинада 3 дона махсус халталарга солинган 116 миллион сўм маблағ бўлган. Каттақўрғон шаҳар Баҳористон маҳалласи А.Навоий кўчасига келишган вақтда қўриқлаш бўлими ходими Ғ.Б. автомашинадан тушиб қолган, қолганлар ҳам овқатланиш учун шу ерда жойлашган “Лаваш” номли ошхонага киришган. Овқатланиб бўлгачб Каттақўрғон тумани Саройқўрғон маҳалласи биносига келишган ҳамда 1 дона махсус халтада жойлаштирилган 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари ўғирлаб кетилганлигини сезишган.
Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Сирдарё вилоятида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ф.С., И.Б. ва Т.Ў.лар содир этганлиги аниқланган. Фуқаро Ф.С ва И.Б. лар ушлаган ва ҳар биридан 15 миллион сўмдан пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Ф.С. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли давлат рақами 20 С980СА бўлган автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Гумон қилинувчи Т.Ў.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
🔗 @samarkand100