ШАХСИЙ.


Kanal geosi va tili: Rossiya, Ruscha
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
Rossiya, Ruscha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҚАЙҒУ-ҒАМДА ЎҚИЛАДИГАН ЗИКР

لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الْأَرْضِ، وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ
__________________________ «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазимул ҳалийм Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббуссамаваати ва Роббул арзи ва Роббул ъаршил Карийм». (Маъноси: «Улуғ Ҳалим (меҳрибон) Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ. Арш эгаси Улуғ Аллоҳдан ўзга хеч илоҳ йўқ. Осмонлар Раббиси, ер Раббиси, арш Раббиси бўлган Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ»). (Бухорий ва Муслим ривояти).

☝️Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуони севиб ӯқийман ва баъзи синовларга учраган азизларимизга ҳам уни ӯқишликни тавсия қиламан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди:😢Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
👉РАСМНИ КЎРИШ👈


#ДОЛЗАРБ

(🔹Аллбатта ўқинг)

Ижтимоий тармоқларга сурат қўйишга одатланиб қолган дўстлар! Оилангиз, фарзандларингиз, фаровон ҳаётингиз акс этган суратларни қўйишни бас қилинг!

Ҳавас қилувчи кўзлардан кўра ҳасадчи кўзлар кўплигини, қойил қолувчи кўзлардан кўра яхши кунингни кўра олмайдиганлар кўплигини унутманг!

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам кўз теккан. У зот бизларни кўз тегишидан огоҳлантирганлар.
Мабодо кўз тегишидан қўрқмасангиз ҳам, бошқаларнинг ҳис туйғуларини ҳисобга олинг, илтимос!

Кўрдик! Сен бошқалар эга бўлмаган нарсага эга экансан.
• Каттакон, чиройли ҳовлинг бор экан, бошқаларда бундай уй йўқ экан.

• Оиланг билан тинч тотув экансан, бошқаларда фақат уруш-жанжал экан!

Буларни ҳаммага кўз кўз қилаверма!

• Фарзандларинг бор экан, бошқалар тирноққа зор.

• Анвойи таомлар еб суратга тушибсан, кимлардир бир бурда нонга зор.

☝️ Яхшиси, Аллоҳга ҳамд айт, неъматларига шукр қилиб, ўзингниям, оилангниям ёмон кўздан асра
!

🍃☝️✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🍃

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!

------------------------------------------------------------
Бу видео мени дахшатга солди! НАМОЗГА дангасалик қиладиган, ЎҚИМАЙДИГАНЛАР учун. Видеони кўриб титраб кеттим! Албатта кўринг!!!😢👉ВИДЕОНИ КЎРИШ👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#Руқия: Кўз тегишига, сеҳр жодуга, жин тегишига қарши!
🎧Ихлос билан доим эшитиб юринг 🌿
🎙 #Саъд_Ғомиди 🌹

🌹 #Qiroat | #Ulashing 🍀

🌿🌹@Gozal_qiroat 🌹🌿

Яқинларингизга хам улашинг 📲
https://t.me/joinchat/AAAAAE-GFR5kqP1jShSiUA


Ота оналар диққатига эртага Устоз беъмор қизни олдига борвотган эканлар воҳти бор ота оналардан иккита учтаси болалари билан бирга боришларингиз хам мумкин.

Имкони борлар кўнгилдан чиқариб ўйинчоқми ширинликми китобми устозга ташаб кетсезлар хам бўлади. Қизчага оборишга.




ЎЛИК ҚАЛБНИНГ ЎНТА СИФАТИ

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам Басранинг бозорларидан ўтиб қолди, бирдан одамлар у кишини кўриб олдига тўпланиб келишди ва сўрашди:
- Эй Абу Исҳоқ! Биз дуо қиламиз-у, ижобат бўлмаяпти, нега?
Айтдики:
- Чунки қалбларингиз ўнта сабаб билан ўлиб бўлган.
Улар:
- Нима улар? - деди.
Айтди:

1. Аллоҳни таниб туриб, ҳаққини адо қилмадингиз.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз, деб - даъво қиласизлар, бироқ суннатини тарк қиласизлар.
3. Қуръонни роса ўқийсизлар, лекин амал қилмайсизлар.
4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайсизлар.
5. Шайтонни душман дейсизлар-у, у билан келишиб кетаверасизлар.
6. Жаннат ҳақ, дейсизлар, аммо унга яраша амал қилмайсизлар.
7. Дўзах ҳақ, дейсизлар, лекин ундан қўрқмайсизлар.
8. Ўлимни ҳақ, дейсизлар, лекин унга ҳам тайёргарлик кўрмайсизлар.
9. Уйқудан турубоқ одамларнинг айби билан машғул бўласизлар-у, ўз айбингизга боқмайсизлар ҳам.
10. Ўлик кўмасизлар, бироқ ибрат олмайсизлар.

© Ибн Абдулбарр, «Жомеъу баёнил иълм ва фазлиҳи», 2/122.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAADy1urlkEMUWVuiyUw
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖


🧕🏻"Aёл киши кўникиб кетади"деган гап бор, халқимизда.

🍁Кўникади.
Минг алам, дард, қайғу, азоб билан бирга кўникади.


🌸«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ»🌸каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео 🎥

👬Болалар учун тарбиявий Мультфильм

🎞«Қурьонга илк қадам»

🔔(1-қисм)

Ҳар куни 12:00 да "ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ" каналида!

🌸«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ»🌸каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA


​​​​🌹 Намоз - ҳаётнинг кислородидир. У билан нафас олишдан ўзингизни маҳрум қилманг!

🌹 Гўзаллик ичимизда бўлсин, сўзларда эмас.
• Кўзларимизни гўзалликни кўришга қодир бўлса, ҳамма нарсани чиройли кўрамиз.
• Нафсимиз қаноатга ошно бўлса, оз нарсага ҳам рози бўламиз.

🌹 Қўлингиз билан оғзингизни беркитиб, гапиришдан ўзингизни тўса оласиз... аммо қалбингизнинг устига қўлингизни қўйиб, оғришдан тўсишингиз имконсиз.

🌹 Мушкуллик ва унинг ечими орасидаги энг кичик масофа... тиззаларингиз ва ер орасидаги масофачаликдир. Ким Роббисига сажда қила олса, ҳар қандай машаққат қаршисида тура олади.

🌹 Кўпчилик хато қилади. Чунки улар...
• гапнинг ярмини эшитадилар.
• Чорак қисмини тушунадилар.
• Сўнг... ошириб - тошириб гапирадилар....

🌹 Бандалар билан энг гўзал шаклда муомала қилинг!!! Гарчи бунга арзимасалар ҳам, арзисалар ҳам... Чунки сиз бу ишингиз билан жаннатдаги уйга ошиқасиз... қалблардаги инга эмас.

🌹 Хотиржамлик сув оқаётган ариқ кабидир... маслаки... беш вақт намоз...

🌹Агар сабабсиз сиқилаверсангиз... билингки, қалбингизнинг баъзи уриши Қуръонни соғиниб йиғлаётган демак..

© Умму Абдуллоҳ

@Jannat_kaliti⭐️🌙
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFJd2Y2jHfj7OIDgow


Аллоҳ ҳаё қилувчи ва айбларни яширувчи Зотдирки, ҳеч кимнинг айбини очмайди, фақат гуноҳда давом этувчи кимсагина бундан мустасно.

Умар розияллоҳу анҳунинг олдига бир ўғрини олиб келишганида ўғри бу ишни биринчи марта қилганини айтди. Шунда Умар: "Умарнинг Роббига қасамки, ёлғон сўзладинг! Аллоҳ бандани биринчи гуноҳдаёқ (устидан чора кўрилишга) топширмайди", дедилар.
📚Шайх Абдулазиз Тарифий


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••     

       🌸 Mehr Oqibat🌸

https://t.me/joinchat/AAAAAEqz2-ttiPkEhIHJsg


#ibratvaqti 🕌Мирхалил хожи ота жоме масжиди
👳‍♂Улуғбек домла "Интернет тармоқдаги "Душанба кунини фазилати" ҳақида😊

Манбаа: @oynauz_kanali👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFs2p67cjyezXQ5mg


НАМОЗНИНГ ФАРЗЛАРИ

Намознинг фарзлари 12 та бўлиб:

6 таси намознинг ташқарисида, 6 таси намознинг ичида:

Намознинг ташқарисидаги фарзлар:

1. Баданнинг пок бўлиши (таҳоратли ёки ғусл қилган бўлиши).
2. Кийими ва намоз ўқиладиган жойи пок бўлиши.
3. Авратлари ёпиқ бўлиши.
4. Қиблага юзланган бўлиши.
5. Намоз вақти кириши.
6. Ният қилиш.
Буларга намознинг шартлари ҳам дейилади.

Намознинг ичидади 6 та фарзлар:

1. Такбири таҳрима (намозга киришда «Аллооҳу Акбар» дейиш).
2. Қиём (тик туриш).
3. Қироат (Қуръони каримдан камида уч оят ўқиш).
4. Рукуъ қилиш (қўлларини тиззага тираб эгилиш).
5. Сажда қилиш (пешонани ерга қўйиб икки марта сажда қилиш).
6. Қаъдаи охир (Намознинг охирги ракатида «Аттаҳийяату» ни ўқиш миқдорича ўтириш).
(Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ намоздан ўз ихтиёри билан чиқишни ҳам фарз, деганлар).
Мазкур фарзлар намознинг рукнлари ҳам дейилади.


«Намоз ибодати арконлари» китобидан

☝️✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
илмий-маънавий меросларини ўрганувчи канал!
КАНАЛИМИЗГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE5v4jxbRtKEkEzCWg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Касодга учрамайдиган тижорат


✔️АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!

     👇👇👇👇

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!


​​НАМОЗНИНГ ИНСОН РУҲИЯТИГА, СОҒЛИҒИГА ФОЙДАЛАРИ.

Аллоҳ таоло амрига бўйсуниб, ихлос билан намоз ўқиган банда улуғ ажр-мукофотлар олади. Шу билан бирга намознинг руҳий, тиббий фойдаларидан ҳам баҳраманд бўлади. Зеро, Ислом динидаги ҳар бир буйруқда кишининг икки дунёси учун жуда кўп манфаатлар бор. Шу маънода намознинг руҳиятга, саломатликка фойдаларини санаб ўтамиз:

👉 Инсон намозда Аллоҳ билан ёлғиз гаплашади, Ундан мадад сўрайди, барча дарду ҳасратларини тўкиб солади, ўткинчи дунё ғам-ташвишларини бироз бўлса-да унутиб, руҳан енгиллашади.

👉 Намоз иродани мустаҳкамлайди.

👉 Намоз кишини одобли, самимий, виқорли қилади, унга дунёнинг асл моҳиятини англатади, вақтни тежашга ўргатади.

👉 Намозхон барчанинг ҳурматини, ишончини қозонади.

👉 Инсон саломатлиги тана тозалигига боғлиқ. Маълумки, намоз ўқиш учун таҳорат олинади. Агар жунублик етган бўлса, ғусл қилинади. Бинобарин, намоз киши руҳини ҳам, танасини ҳам поклайди. Намозни ихлос билан ўқиган инсон ҳар тарафлама соғлом бўлади.

👉 Намоздаги ҳаракатлар куннинг маълум вақтларида бажарилгани учун инсонни доим тетик тутади.

👉 Таҳорат олиш, намоз ўқиш чоғида бош мия, буйрак, жигар, ўпка, юрак каби аъзолар керакли озуқа моддаси билан таъминланади.

👉 Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озуқанинг аралашишига, унинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозон ости бези равон ишлашига имкон беради. Натижада қабзият олди олинади.

👉 Намоз ўқиган кишининг жисмоний, руҳий иш фаолияти ривожланади, аъзолари доимий ҳаракатда бўлади, организмдаги моддалар алмашинуви тезлашади (Олимлар тадқиқотига кўра, кунлик беш вақт намознинг физиологик фойдаси бир кунда 3 километр масофага югуриш билан тенг экан).

👉 Намоз ўқиганда ташқи салбий таассуротларга ҳимоя реакцияси кучаяди, организмнинг умумий қуввати ошади, инфекцион юқумли касалликларга чалиниш кескин камаяди.

👉 Ибодат чоғидаги жисмоний ҳаракатлар тананинг умумий ҳолатини яхшилайди, сокинлик, яхши кайфият бахш этади, организм чидамлилигини, қайишқоқлигини оширади.

👉 Бир кунда ўртача 80 марта сажда қилган инсон миясига мунтазам тарзда қон оқиб келади. Бу намозхонда хотира сустлиги, склероз камроқ учрашини таъминлайди.

👉 Намозда бажариладиган тана ҳаракатлари бўғимларни, мушакларни, томирларни жонлантиради, артрит, остеохондроз каби касалликлар олдини олади, томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

👉 Намоз ўқиган одамнинг невроз ҳолатлари йўқолади, умумий аҳволи яхшиланади.

👉 Намозхон инсон танада тўпланиб қолган статик электр заряддан халос бўлиши мумкин. Бундай зарядлар таҳорат қилаётганда сувга, таяммум пайтида тупроққа, сажда қилаётганда ерга узатилади. Таҳорат ва намоздан кейин одам ўзини тетик сезишининг ҳикматларидан бири шунда бўлса не ажаб!

👉 Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб тургани учун кўзларида қон айланиши яхшиланади. Натижада кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда доим намланиб туради. Бу эса катаракта касаллиги олдини олади.

👉 Ибодат чоғида моддалар алмашинуви фаоллиги туфайли бадандаги кераксиз зарарли моддалар, жумладан ортиқча тузлар чиқиб кетади...

📚"Намозда хушуъ" китобидан.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFJd2Y2jHfj7OIDgow


#Долзарб_мавзу

«Фарзандимизни қачондан Қуръон ёдлатганимиз афзал»

Абдулбоситхон домла "Зайд ибн Ҳориса" жомеъ масжиди имом-хатиби


🎙Ўлим соати ҳақида

🎤 Шукуруллоҳ домла

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! 📲

«МАСЖИД ИМОМЛАРИ» КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEKMm0dzFMvX8sqSDQ


ҚАЧОН САЛАВОТ АЙТИЛАДИ?

– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари, сифатлари зикр қилинганда.
– жума куни.
– мажлисдан тураётганда.
– азонга жавоб бераётганда, азондан кейин .
– иқоматга жавоб бераётганда.
– намознинг охирги ташаҳҳудида.
– жаноза намози иккинчи такбиридан кейин .
– Қуръони каримни хатм қилганда.
– дуодан олдин ва кейин.
– дарс бошлаганда, тугатаётганда.
– таҳоратдан сўнг .
– тонгда намозга турганда.
– намоздан кейин.
– уйига кираётганда.
– масжидга кириб-чиқаётганда .
– мўмин биродари билан кўришганда .
– масжид олдидан ўтаётганда .
– Сафо ва Марвада .
– лаббайка айтиб бўлганда.
– ҳажарул асвадни истилом (қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора) қилиб ўпганда.
– одамлар тўпланганда, тарқалганда.
– бозорга ёки бирор жойга борганда.
– кечаси уйқудан уйғонганда.
– ғам-ташвишга ботганда.
– ҳожатманд бўлганда.
– Аллоҳдан мағфират сўралганда.
– аҳамиятли ишни бошлашдан олдин.
– куннинг аввалида, охирида .
– унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда .
– қулоқ шанғиллаганда .

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Салавотлар👇

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! 📲

«МАСЖИД ИМОМЛАРИ» КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEKMm0dzFMvX8sqSDQ


​​ДУОИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ..

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:
◆ ∴ ∵ ∴ ∵ ∴ :🌼 ∴ ∵ ∴ ∵ ∴ ◆
✅1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

✅2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

✅3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

✅4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

✅5. Таҳоратли бўлиши лозим.

✅б. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

✅7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

✅8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

✅9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

✅10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

✅11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

✅12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

✅13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

✅14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

✅15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

✅16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.

✅17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.

✅18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.

✅19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.

✅20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.

✅21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.

✅22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.

✅23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.

✅24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин.

✅25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор. Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.
◆ ∴ ∵ ∴ ∵ ∴ :🌼 ∴ ∵ ∴ ∵ ∴ ◆

«Зикр ва Дуолар» китобидан

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! 📲

«МАСЖИД ИМОМЛАРИ» КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEKMm0dzFMvX8sqSDQ


​​​​​​🕋 НАМОЗ НИМА? 🌙


• Намоз – ризқни кўпайтирадиган,
• Cоғликни сақлайдиган,
• Aзиятни кўтарадиган,
• Дардни аритадиган,
• Қалбни кучайтирадиган,
• Юзни ёруғ қиладиган,
• Руҳга шодлик улашадиган,
• Дангасаликка барҳам берадиган,
• Бадани тетиклаштирадиган,
• Куч бағишлайдиган,
• Қалбни очадиган,
• Руҳни қувватлайдиган,
• Қалбни нурга тўлдирадиган,
• Неъматни муҳофаза қиладиган,
• Адоватни йўқотадиган,
• Барака келтирадиган,
• Шайтондан узоқлаштирадиган,
• Раҳмонга яқинлаштирадиган АМАЛДИР!!!

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••     

       🌸 Mehr Oqibat🌸

https://t.me/joinchat/AAAAAEqz2-ttiPkEhIHJsg

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

1

obunachilar
Kanal statistikasi