‼️Шуни билингки, кўнглингизнинг тубида нимани исташингиз, хаёлингиз асосан нималар банд бўлса, шу нарсани ҳаётингизга тортасиз. Фақат бой бўлишни ният қилсангиз, бой бўласиз, лекин бахтли ҳаётга эриша олмаслигингиз мумкин. Ҳаётда шундай пули кўп одамлар бор, лекин унинг ўрнида бўлишни ҳеч қайсисимиз хоҳламаган бўлар эдик. Бой бўлишдан мақсад нима ўзи? Бой бўла туриб, ўзинг соғ бўлмасанг, кўнглинг хотиржам бўлмаса, яқинларинг билан ўзаро муҳаббат ва ҳурмат бўлмаса...?
Кўпинча одамлар шундай савол қўйишади: бой бўлишни хоҳлайсанми ёки бахтли бўлишни? Сиз бахтни танлайверинг ҳеч иккиланмасдан. Сабаби ҳақиқий бахт бу камбағал бўлиб яхши, бахтли ҳаёт кечириш дегани эмас! Фаровон ҳаёт бу дунёда инъом этилган ва одам олиши зарур бўлган, ❗️шарт бўлган барча неъматларни олган ҳолда соғлом, хотиржам ҳаёт кечиришдир! Бой бўлсангиз, Сиз ўзингизнинг имкониятларингизни тўлиқ амалга ошира оласиз. Қўлингиз узун бўлади, яқинларингизга истаганча ёрдам бера оласиз. Сиз энди пул учун ишламайсиз, пулингиз Сиз учун ишлайди. Бу дегани, бойлик бу уйда ёки банкда турган пуллар эмас, шу пулларни топишга ёрдам берадиган бизнес, кўчмас мулк, акциялар, умуман олганда, активлар тушунилади. Сабаби, лотереядан ютиб олинган миллион-миллион доллар пуллар, кўп ҳолларда ютуқ эгасига фақат кулфат келтирганини Сиз Интернет орқали ёки уйингиздаги "қути"да кўрган бўлишингиз мумкин. Бўлмаса, Интернетдан излаб кўринг. Булар нимага айтиляпти деб ҳайрон бўлгандирсиз...? Тушунган бўлсангиз, ҳақиқий бойлик - бу Сизнинг ўзингиз, Сизнинг фикрлаш тарзингиз, онгингиз, пулга, бойликка бўлган муносабатингиз! Ана шу бўлмаса, биз ҳар қандай миллионларни ушлаб қола олмаймиз, ҳавога совуриб йўқ қилмаганча тинчимаймиз ва охир-оқибат аввалги ҳолатимизга қайтамиз. Сабаби - тайёр эмас эдик. Онгимиз, фикрлаш тарзимиз ҳалиям ўзгармаган эди. Ва бу бизни яна қайтиб аввалги ҳолатимизга олиб келиб ташлади. Ишонаверинг, Сиз бой одамдек фикрлай бошласангиз, "привычка"ларимиз бой одамлардакидек бўлиб ўзгара бошласа бошласа, билингки, Сиз 100 фоиз тўғри йўлдасиз ва албатта бой бўласиз. Сизни пул таъқиб қила бошлайди. Ўйламаган ердан янги имкониятлар, янги фойдали танишлар, янги бизнес ғоялар ёпирилиб кела бошлайди. Сабаби - Сиз тайёрсиз, демакки, бунга ўзингизни лойиқ кўряпсиз.
Сиз бу йўлга туша бошлаганингизда яқинларингиз ва ҳамкасбларингиз билан фикрларингиз бир жойдан чиқмай бошлайди. Бу жуда яхши. Сиз ўзингиз ўзгара бошлагансиз. Сабаби Сиз аввалги Сиз эмассиз. Одамлар У ўзгарибди, бурни осмонда, аввалгидек эмас, дейдиганлар албатта топилади. Сиз ўзгаряпсиз. Сиз ўзгармаганингизда аввалги ҳолатингизда қолаверардингиз. Сиз ўзгаринг, бой бўлинг, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашманг. Энг хато мақол ва афоризмлар бор:
Пул қўлнинг кири (ушлаб билмасанг, "конечно😁", кир бўлади-да.
Бир фойда фойда, икки фойда қайда😡
Ойнинг ўн беши ёруғ бўлса...
Дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб😂
Сизга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, бошқаларга шундай муносабатда бўлинг😳. Тўғри, лекин "ремикс😃" варианти бор
Бири кам дунё😔
Бойлик бахт келтирмайди😱
Шуни билингки, ҳақиқий дўст Сизга айтишнинг Сизга энг тўғри келадиган йўлини топиб гапиради. Шунинг учун ҳам дўст-да, Сизни яхши билгани учун. Бу қанақа дўст, ўзи нима қиларимни билмай юрганда келиб миямни ачитади😊😊 Сабаби, керак пайтда туққан онамизнинг гапи, маслаҳати ёқмайди.
Сиз одамларга унинг ўзига қандай муносабатда бўлишини ёқтиришига қараб муносабатда бўлинг.
Бойлик бахт келтирмаса, унда айтингчи, яна нима бахт келтиради? Камбағаллик бахт келтирадими? ‼️Бойлик - бу бахтга элтувчи йўлларнинг бири‼️
Бу мақол ва фикрлар анча кескин кўриниши мумкин биринчи қарашда. Лекин шуни эсдан чиқарманг. Хоҳланг-хоҳламанг, 95 фоиз одамлар ўзингиз шахсий фикрига эга эмас, улар "коллектив, оломон онги" "коллективный разум, разум толпы" билан яшайди. Сиз ўз устингизда ишлаяпсиз, бой, соғлом ва албатта бахтли бўлишни хоҳлайсиз. Сиз ўзингиз яхши бўлинг, бу дунё ҳақида, бошқалар ҳақида қайғураверманг. Бу дунёда Биз, биринчи навбатда, ўзимизга керакмиз. Бахтли бўлишни ўргансак, бахтли бўлсак, шундагина бошқаларни бахтли қила оламиз!
👇
@clubmilliard