Fertility Conneсted🇸🇱🇬🇧🇺🇸

@FertilityConnecteduz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Современная диагностика и лечение БЕСПЛОДИЯ.
BEPUSHTLIKni zamonaviy usulda tashxislash va davolash
Murojaat uchun 245-36-66 / 245-24-44 / (90) 990-38-22
admin:@kalendula_uz
Kanal hududi va tili
Qozog‘iston, Qozoq tili
Kategoriya
Tibbiyot


Kanalning hududi
Qozog‘iston
Kanal tili
Qozoq tili
Kategoriya
Tibbiyot
Indeksga qo‘shilgan
16.07.2017 23:22
So‘nggi yangilash
22.12.2018 08:44
538
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
8.19
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
19 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
19 ta repostlar
Medicine.Uz💉💊
27 Aug 2017, 09:28
Medicine.Uz💉💊
21 Aug 2017, 08:24
Medicine.Uz💉💊
19 Aug 2017, 07:13
Водий бозор
4 Aug 2017, 12:56
Водий бозор
2 Aug 2017, 13:58
Водий бозор
31 Jul 2017, 13:52
Medicine.Uz💉💊
27 Jul 2017, 10:47
Водий бозор
26 Jul 2017, 13:52
Водий бозор
24 Jul 2017, 14:41
Водий бозор
22 Jul 2017, 11:04
Водий бозор
21 Jul 2017, 13:36
Водий бозор
19 Jul 2017, 13:25
Medicine.Uz💉💊
18 Jul 2017, 17:58
Водий бозор
17 Jul 2017, 14:47
Medicine.Uz💉💊
16 Jul 2017, 15:02
Medicine.Uz💉💊
16 Jul 2017, 15:02
Medicine.Uz💉💊
16 Jul 2017, 15:02
Medicine.Uz💉💊
16 Jul 2017, 15:02
Medicine.Uz💉💊
16 Jul 2017, 15:02
Medicine.Uz💉💊
15 Jul 2017, 08:50
Medicine.Uz💉💊
15 Jul 2017, 05:32
Medicine.Uz💉💊
15 Jul 2017, 05:32
Medicine.Uz💉💊
14 Jul 2017, 07:18
Medicine.Uz💉💊
14 Jul 2017, 07:18
Medicine.Uz💉💊
14 Jul 2017, 07:18
Medicine.Uz💉💊
12 Jul 2017, 18:51
Medicine.Uz💉💊
11 Jul 2017, 18:01
Medicine.Uz💉💊
10 Jul 2017, 19:43
Medicine.Uz💉💊
10 Jul 2017, 19:43
Medicine.Uz💉💊
10 Jul 2017, 19:43
Medicine.Uz💉💊
10 Jul 2017, 19:43
Medicine.Uz💉💊
9 Jul 2017, 18:41
Medicine.Uz💉💊
8 Jul 2017, 09:34
Medicine.Uz💉💊
8 Jul 2017, 09:33
Medicine.Uz💉💊
7 Jul 2017, 12:23
Medicine.Uz💉💊
7 Jul 2017, 12:23
Medicine.Uz💉💊
7 Jul 2017, 12:23
Medicine.Uz💉💊
26 Jun 2017, 10:13
@FertilityConnecteduz iqtibos olgan kanallari
Medicine.Uz💉💊
18 Aug 2017, 07:39
🏥Медицина
25 Jul 2017, 18:48
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР – 4

ФОЛЛИКУЛА ПУНКЦИЯСИ НИМА ДЕГАНИ?

Фолликула пункцияси етилган тухум ҳужайраларни тухумдондан йиғиб олиш учун ўтказилади. Тухумдон пункцияси қин орқали махсус шприц-игна ёрдамида ультратовуш текшируви назорати остида бажарилади. Қин орқали пункция қилиш усулида жароҳатланиш эҳтимоли минимал бўлгани учун амбулатор шароитда наркоз остида амалга оширилади.

ПУНКЦИЯ ҚИЛИШДАН ОЛДИН ЭСЛАТМА

Наркоз берилаётганда ёки ундан кейин кўнгил айнишидан сақланиш учун пункция қилишдан бир кун олдинги кун оқшомда соат 19 00 дан кейин овқатланишдан, соат 24 00 дан кейин ҳар қандай суюқлик истеъмол қилишдан сақланиш керак. Пункция қилинадиган кун эса амалиёт бошлангунга қадар озиқ-овқат ва ҳар қандай суюқлик истеъмолидан сақланиш лозим. Пункция учун макияжсиз, контакт линзаларсиз, маникюр ва тақинчоқларсиз ҳамда сақичсиз келиш керак.

ПУНКЦИЯ ҚИЛИШДАН КЕЙИНГИ ЭСЛАТМА

Пункциядан кейин ўзингизни яхши ҳис қилгач эҳтиёжга қараб еб-ичишингиз мумкин. Пункциядан кейин инфекцион жараёнларнинг олидини олиш мақсадида сизга антибиотик препарат қабул қилиш тавсия этилади. Кучли чарчоқлик ва ҳатто уйқу босиш (бу наркоз қўлланилгани сабабли) кузатилши мумкин. Шунинг учун пункциядан кейин транспорт воситаси ҳайдаш тақиқланади. Баъзида жинсий йўллардан бироз қонли ажралмалар келиши мумкин. Бу муолажа жараёнида қин деворларининг тилиниши (тешилиши) сабабли бўлади.

ТУХУМ ҲУЖАЙРАНИНГ УРУҒЛАНИШИ ҚАНДАЙ СОДИР БЎЛАДИ?

Аёлга пункция ўтказилган кун унинг турмуш ўртоғи ҳам бирга клиникага келиб сперма топшириши керак. Спермага махсус муҳитда ишлов берилиб, уруғлантириш қобилияти яхшиланади. Фолликула пункциясидан олинган тухум ҳужайраларни озиқлантирувчи муҳитли махсус чашкачаларда инкубаторга жойлаштирилади. Бу ерда тухум ҳужайралар она организмидаги табиий муҳитга яқин бўлган шароитда тутиб турилади. Фолликулалар пункцияси ўтказилгандан 4-6 соат ўтгандан кейин тухум ҳужайраларга сперматазоидлар қўшилади. Одатда минглаб сперматазоиддан фақат биттаси тухум ҳужайрани уруғлантиради. Орадан 16-18 соат ўтгач эмбриолог микроскоп остида уруғланиш қандай ўтганини текширади.

ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ТАРЗДА ЭМБРИОН БАЧАДОН БЎШЛИҒИГА ТУШАДИ?

Уруғланган тухум ҳужайра эмбрионга айланиб, ҳужайралар бўлиниши натижасида ривожлана бошлайди. Эмбрионни бачадон бўшлиғига кўчириш уруғланиш содир бўлган кундан 2-5 кун ўтгач амалга оширилади. Шифокор эмюрионни бачадонга махсус катетр орқали кўчиради. Бачадонга кўчириш муолажаси гинекологик креслода оғриқсиз амалга оширилади. Ҳомиладорлик эҳтимолини ошириш учун бир нечта эмбрион кўчирилади. Шу кундан аёлга эмбрион ривожланишини ва бачадонга ўрнашишини қўллаб-қувватловчи препаратлар қабул қилиш тайинланади.

ҲОМИЛАДОРЛИК ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

Эмбрион бачадон бўшлиғига кўчирилгандан кейин 2 ҳафта ўтгач ҳомила томонидан ишлаб чиқариладиган хороионик гонадотропин мавжудлигини текшириш учун қон таҳлили олинади. Ижобий натижа бўлса, “биокимёвий ҳомиладорлик” деб хулоса берилади. Уч ҳафтадан сўнг ультратовуш текшируви орқали ҳомилани кўриш мумкин бўлади.

КЕЛГУСИ БЎЛИМДАГИ (КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР – 5) САВОЛЛАР:

ЭКУ амалиётининг қандай асоратлари бўлиши мумкин?
Тухумдон гипрестимуляцияси синдроми нима?
Бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик нима?
Кўп болали ҳомиладорлик қанчалик кўп учрайди?
Ҳомила редукцияси (миқдорини камайтириш) нима?
ЭКУ амалиёти туғилажак бола соғлиғига салбий таъсир қилмайдими?
To‘liq o‘qish
КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР – 3

ИШДАН АЖРАЛМАГАН ҲОЛДА ҲАМ ЭКУ УСУЛИДА ДАВОЛАШНИ ҚЎЛЛАШ МУМКИНМИ?

Ҳа, мумкин. Бунинг учун таътил олиш шарт ҳам эмас. Албатта шифокорнинг қарши кўрсатмаса бўлмаса. Клиникага шифокор-репродуктолог қабулига бир неча бор келиб кетишингиз керак бўлади. Тухум ҳужайрани чиқариб олиш ва эмбрионни кўчириш пайтида сиз камида 2-3 соат клиникада бўлишингизга тўғри келади. Фақат ЭКУ амалиёти сиз яшаётган жойдан бошқа мамлакатда амалга оширилганда ишдан таътил олишга тўғри келади.

ЭКУ УСУЛИДА ДАВОЛАШ АСНОСИДА ЖИНСИЙ ҲАЁТНИ ФАОЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ МУМКИНМИ?

Мумкин, фақат даволашнинг охирги босқичида, фолликулаларни чиқариб олишдан 5-6 кун олдин жинсий муносабатлардан сақланиш керак. Жисмоний зўриқиш натижасида ўз-ўзидан овуляция содир бўлмаслиги учун бунга эътибор бериш керак бўлади.

ИНДУКЦИЯ СУПЕРОВУЛЯЦИЯСИ НИМА?

Индукция суперовуляцияси – бу битта ҳайз циклида бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилишдир. Шифокорнинг гормонал препаратларни қабул қилиш борасидаги тавсияларини тўғри бажариш - ЭКУ усулидаги даволаш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун шифокор тайинлаган нарсаларга масъулият билан ёндошиб, қабул қилинаётган препаратларнинг миқдорига, тайёрланиш ва қабул қилишнинг тўғрилигига, дори ва инъекцияларни ўз вақтида олишга қатъий амал қилиш лозим.

АГАР СИЗ ГОРМОНАЛ ПРЕПАРАТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ИЧИШНИ УНУТИБ ҚЎЙСАНГИЗ, НИМА ҚИЛИШИ КЕАРК?

Агар сиз препаратни қабул қилишни унутиб қўйсангиз ( одатда қабул қиладиган вақтдагидан 1 соатдан ортиқроқ муддатга) дарҳол даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг ва унинг кўрсатмаларига амал қилинг. Иложи борича ўз вақтида қабул қилинг, акс ҳолда препаратларни қабул қилиш графигининг бузилиши даволаш натижасининг самарадорлигини анча пасайтириши мумкин.

ИНДУКЦИЯ ОВУЛЯЦИЯСИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛАДИ?

Индукция овуляцияси учун турли хил гормонал препаратлар ва уларни тайинлаш схемалари мавжуд. Улардан қайси бирини танлаш ёш, тана вазни, ўтказилган касалликлар каби кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, ҳар бир ҳолат учун индивидуал ёндошувни талаб қилади. Стимуляциянинг “узун” схемасида гонадотропин-релизинг гормонининг агонистлари (а-ГнРГ) инсон менопаузал гонадотропини (ИМГ) билан қўшиб ишлатилади. А-ГнРГ олдинги менструал циклнинг 20-21 кунидан бошлаб берилади, ИМГ гормони эса ҳайзнинг 2 кунидан бошлаб берилади. “Қисқа” схема ҳам мавжуд бўлиб, бунда ГнРГ гормонининг антогонистлари (ант-ГнРГ) ишлатилиб, у ҳайзнинг 2-кунидан берилган ИМГ дан кейин фолликула ўлчами 14 мм га етгандан кейин берилади.


СТИМУЛЯЦИЯ ДАВОМИДА НИМА МАҚСАДДА УТТ-МОНИТОРИНГИ ЎТКАЗИЛАДИ?

Шифокор ультратовуш текшируви (УТТ) орқали фоллкуланинг ривожланишини назорат қилиб боради ва унинг натижасига кўра қабул қилинаётган препаратларнинг дозасини тартибга солади. Фолликулалар ўлчами маълум миқдорга етгандан кейин уларнинг тўлиқ етилишини таъминовчи хорионик гонадотропин (ХГ) қабул қилинади.

КЕЛГУСИ БЎЛИМДАГИ (КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР – 4) САВОЛЛАР:
Фолликула пункцияси нима дегани?
Пункция қилишдан олдин эслатма қандай?
Пункция қилишдан кейинги эслатма қандай?
Тухум ҳужайранинг уруғланиши қандай содир бўлади?
Қачон ва қандай тарзда эмбрион бачадон бўшлиғига тушади?
Ҳомиладорлик қачон ва қандай аниқланади?
To‘liq o‘qish
Клиникамизга мурожаат қилган яна бир Т-17 регистрация номерли Салима Я. исмли пациентимиз ҳам (стимуляция амалиёти натижасида) уч йиллик фарзандсизлик муддатидан сўнг фарзанд туғилишини интиқлик билан кутиш бахтига муяссар бўлдилар. Уларга соғлом ва ота-онасининг кўз қувончи бўлган фарзанд насиб этишини тилаб қоламиз. Бошқа фарзанд кўриш бахтини излаётганларга ҳам тез кунларда ўз орзуларига етишларини тилаймиз. Баъзида натижага эришиш учун бир қадам қолган бўлади. Кўпчилик ўша бир қадамни ташламай ортга қайтиб кетади. Изланишни тўхтатманг.
To‘liq o‘qish
КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР – 2


ГОРМОНАЛ ТЕКШИРУВЛАР НИМА МАҚСАДДА ЎТКАЗИЛАДИ?
Бепуштликнинг сабабларини аниқлашда шифокор қондаги гормонлар миқдорини ўлчайдиган таҳлил ўтказишни тайинлайди. Бу тухумдонни ва реподуктив фаолиятга таъсир кўрсатувчи бошқа эндокрин безлар (гипофиз, қалқонсимон, буйракости безлари) фаоллиятини баҳолаш имконини беради. Тартибли менструал циклда таҳлил циклнинг 2-5 ва 20-22 кунлари амалга оширилиш зарур.


ЖИНСИЙ ЙЎЛ БИЛАН ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИШ ШАРТМИ?

Маълумки бепуштликда яллиғланиш касалликларининг учраши 40-50% ни ташкил қилади. Шунинг учун аксарият ҳолларда инфекцион касалликлар текширувидан ўтишга тўғри келади. Инфекция оилавий жуфтларнинг биттасида аниқланган тақдирда ҳам эр ва хотиннинг иккаласи ҳам даволаш курсини ўтиши керак бўлади. Албатта даволашнинг қанчалик самара берганини назорат қилувчи текширув билан биргаликда.

БАЧАДОН НАЙЛАРИ ЎТКАЗУВЧАНЛИГИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ ШАРТМИ?
Бачадон найида тухум ҳужайра сперматазоид билан учрашади. Уруғланган тухум ҳужайра, яъни эмбрион бачадон найлари орқали бачадон бўшлиғига тушади. Бошдан кечирилган гинекологик касалликлар туфайли бачадон найининг атрофи ва ички қисмида чандирлар (спайка) ҳосил бўлиши ва бу ўз навбатида унинг шакли бузилиши, йиринг тўпланиши ва шу каби салбий таъсир қилиувчи омилларга олиб келиши мумкин. Бу эса бачадон ўтказувчанлигини сусайтириб қўяди. Бепуштликнинг бундай тури бачадон найи омилли (бачадон найи-перитонеал) бепуштлик деб аталади ва аёллар бепуштлигининг 70 фоизини ташкил қилади. Шунинг учун бачадон найи ўтказувчанлиги текшируви бепуштликка учраган барча беморларда ўтказиш зарур бўлади.

ЭРКАК КИШИНИНГ ТЕКШИРУВИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
Эркакнинг текшируви сперма таҳлилидан бошланади (спермограмма). Бунда эякулят ҳажми, сперматазоидларнинг умумий сони, фаол-ҳаракатчан ва тузилиш шакли меъёрдаги сперматазоидларнинг фоиздаги улуши ҳамда лейкоцитлар миқдори аниқланади.

СПЕРМАНИ ТОПШИРИШГА ҚАНДАЙ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ КЕРАК?
Сперматазоидларнинг етилишига ташқи ва ички зарарли омиллар (алкогол, никотин, касбга боғлиқ зарарли ҳолатлар, стресс, ўта ҳорғинлик, ўткир ва сурункали касалликлар ва ҳ.к.) салбий таъсир кўрсатади. Сперматазоид таркиби 3 ой ичида тўлиқ янгиланишини эътиборга олиш лозим. Шунинг учун соғлом турмуш тарзини олиб бориш муддати қанча кўп бўлса натижа шунча яхши бўлади. Сперма топширишдан олдинги зарурий шартлардан бири – 3 кун (лекин 7 кундан ошмаслик керак) жинсий алоқадан сақланиш. Ҳаммом ва сауналарга бориш ҳам тавсия этилмайди, чунки ҳарортанинг баландилиги сперма сифатига салбий таъсир қилиши мумкин. Топширишдан олдин аччиқ ва ёғли овқатлар истеъмол қилмаслик керак. Ичкилик ва бошқа зарарли иллатлар ҳам таъқиқланади. Шунда сперматазоидларнинг таркиби ва сифати энг аъло даражада бўлади. Тана ҳароратининг 38 даражадан юқори бўлиши ҳам сперма ҳолатига салбий таъсир кўрстади.

ЭКУ (ЭКО) НИМА?
ЭКУ (экстракорпорпал уруғлантириш) – бу аёл организмидан ташқарида махсус найчада (пробиркада) тухум ҳужайрани уруғлантириш. ЭКУ бепуштликнинг оғир шаклларини даволашда энг самарали усул ҳисобланади. У бачадон найчалари бўлмаганда ёки ёпилиб қолганда, эндометриозда, тухумдон касалликларида, эркаклар бепуштлигида, бепуштлик сабаби аниқланмаганда ҳамда бошқа даволаш усулларини қўллаш самара бермаганда тавсия этилади.

ЭКУ УСУЛИДАГИ ДАВОЛАШ ҚАНЧА МУДДАТ ДАВОМ ЭТАДИ?
ЭКУ усулининг даволаш цикли 1 ҳайз муддати (20-30 кун) ҳисобланади ва амбулатория шароитида амалга оширилади. Аммо баъзида (масалан, жинсий аъзоларда инфекциялар аниқланганда) қўшимча текширув ва даволаш ўтказиш лозим бўлиб, оилавий жуфтларни ЭКУга тайёрлаш дастури бироз узоқроқ муддат талаб қилиши мумкин.

КЕЛГУСИ БЎЛИМДАГИ (кўп бериладиган саволлар -3) САВОЛЛАР:

Ишдан ажралмаган ҳолда ҳам ЭКУ усулида даволашни қўллаш мумкинми?
ЭКУ усулида даволаш асносида жинсий ҳаётни фаол давом эттириш мумкинми?
Индукция суперовуляцияси нима?
Агар сиз гормонал препаратни ўз вақтида ичишни унутиб қўйсангиз, нима қилиши кеарк?
Индукция овуляцияси қандай ўтказилади?
Стимуляция давомида нима мақсадда УТТ-мониторинги ўтказилади?
To‘liq o‘qish
КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР - 1
Қачондан фарзандли бўлиш борасида муаммо мавжуд дейиш мумкин❓
Агар тартибли мунтазам жинсий ҳаёт яшалганда, ҳомиладорликдан сақланиш усуллари қўлланилмаган тақдирда бир йил давомида ҳомиладорлик содир бўлмаса, бепуштлик аломатлари бор деб ҳисоблаб эр-хотинни текширувдан ўтказиш мумкин.
Бепуштликнинг сабаблари нималар❓
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг таснифига кўра эркакларда 16 хил, аёлларда 22 хил бепуштлик сабаблари учрайди. Бепуштлик сабабларининг 30% эркаклар улушига, 30% аёллар улушига ва 40% ҳар иккала жуфтликнинг муштарак улушига тўғри келади. Эркакларда бепуштликка кўпроқ сперманинг уруғлантириш қобилятининг пасайиши, жинсий ва эякулятор фаолиятнинг бузилиши сабаб бўлади. Аёлларда агар гормон ишлаб чиқаришнинг мувозанати бузилиши сабаб бўлса, эндокрин омилли, агар бачадон найлариниг ўтказувчанлиги ёки ёпилгани туфайли бўлса бачадон найи сабабли бепуштлик дейилади. 3% оилавий жуфтликларда гарчи репродуктив тизим меъёрда бўлганда ҳам бепуштликнинг кузатилишига иммунологик номувофиқлик сабаб бўлади. Бунда аёл организми спермани фаолсизлаштирадиган антитанача ишлаб чиқаришга созланиб қолади. Соғлом ва ҳар томонлама бир-бирига мувофиқ келувчи оилавий жуфтликларда ҳам баъзида тушунарсиз (балки психологик омиллар) сабаблар билан бепуштлик кузатилиши учраб туради.
Бепуштликнинг сабабларини аниқлаш қанча вақтни талаб қилади❓
Оилавий жуфтликларни текшириш муддати 6 ойдан ошмаслиги керак
Бепуштликнинг сабабини ҳар доим ҳам аниқлаш мумкинми❓
Репродуктив технологияларнинг жадал ривожланишига қарамай ҳар доим ҳам бепуштликнинг сабабини аниқ айтиб бўлмайди. Баъзида тахмин қилинган сабабни текшириш учун ҳам даволаш муолажаси ўтказилиши мумкин. Натижада ташхис аниқлашиб бошқа даволаш усулига ўтилади.
Ҳомиладор бўлиш учун нималар зарур бўлади❓
1. Тухумдонда фолликуланинг етилиши, унинг ёрилши ва тухум ҳужайранинг чиқиши (овуляция) ҳамда “сариқ тана”нинг меъёрда шаклланиши ва фаолияти.
2. Тухум ҳужайранинг (ва эмбрионнинг) бачадон найчаси орқли тўсиқсиз ҳаракатланиб бачадон бўшлиғига тушиши.
3. Сперматазоидда бачадон найларидан ўтиб тухум ҳужайрани уруғлантира олиш салоҳиятининг бўлиши.
4. Бачадоннинг эмбрионни қабул қилишга тайёр бўлиши (имплантация).
Ҳомиладор бўлишликнинг кафолати қанчалик❓
Инсоннинг табиий кўпайиш даражаси баланд эмас. Жуфтларнинг соғлом ва мунтазам жинсий ҳаёт олиб борганда аёлларда ҳомиладор бўлиш эҳтимоли битта менструал цикл учун 10-15% ни ташкил қилади. Сунъий уруғлантириш ва эмбрионни кўчириш дастурида суперовуляция стимуляциясининг шундай услублари ишлаб чиқилганки, бу кўрсаткични бир уруниш учун 40% гача орттириш мумкин. Аммо бир уринишда 100% натижа берадиган сунъий уруғлантириш маркази дунёнинг ҳеч бир жойида мавжуд эмас.
КЕЛГУСИ БЎЛИМДАГИ (кўп бериладиган саволлар -2) САВОЛЛАР:
•Гормонал текширувлар нима мақсадда ўтказилади❓
•Жинсий касаллик инфекцияларини аниқлаш учун текширув ўтказиш шартми❓
•Бачадон найлари ўтказувчанлиги текширувини ўтказиш шартми❓
•Эркак кишининг текшируви нималардан иборат❓
•Спермаларни топширишга қандай тайёргарлик кўриш керак❓
•ЭКУ (ЭКО) нима❓
•ЭКУ усулидаги даволаш қанча муддат давом этади❓
To‘liq o‘qish
Саҳифларимизда КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАРГА мутахассисларимиздан қисқа ва лўнда жавобларни бир неча бўлимлар тарзида бериб борамиз. Саҳифалармизни кузатиб боринг. Агар сизда яна саволлар туғилса бизга (+998-90-990-38-22 телефон рақамининг телеграмм тармоғи орқали ёки facebook даги саҳифамиз орқали) беришингиз мумкин.
Klinikamizni topib kelishni osonlashtiruvchi xarita
“MEDICINE CONNECTED” клинкасининг доимий ҳамкори “MEMORIAL” тиббий марказининг ЭКУ (сунъий уруғлантириш) бўлими бошлиғи профессор Жем Демирел (Cem Demirel) ЭКУ ва бошқа ёрдамчи репродуктив технологиялар соҳасидаги фаолияти ва илмий ишлари билан бир қаторда фертилликда даволаш самарадорлигини оширувчи ва тартибга солувчи лапароскопик ва гистороскопик амалиётларни бажарувчи жарроҳдир. Германиянинг Любек Университети, ЭКУ бўлимида ишлаган. Америка Репродуктив Тиббиёт Жамияти(ASRM), Европа Инсон Репродукцияси ва Эмбриологияси Жамияти (ESHRE) аъзоси, ўз соҳаси бўйича нашр қилинадиган 5 та энг муҳим илмий журналларда (Fertility and Sterility, Archieves of Obstetrics and Gynecology, Gynecological Endocrinology, European Journal of Obstetrics and Gynecological Investigation, The American Journal of Obstetrics and Gynecology) мақолалар тақризи ҳайъати аъзоси. Тиббиёт йўналишида бир нечта мукофотлар совриндори.
To‘liq o‘qish
Бизнинг Қозоғистондаги ҳамкоримиз - ECOMED клинкасининг Остона, Олма-ота, Чимкент филиаллари ёрдамчи репродуктив технологиялар борасида пациентларимизга ҳамкорликда хизмат кўрастишга тайёр. “ECOMED” Клиникаси www.ecomed.kz бепуштликни даволаш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга.
Сунъий уруғлантириш (IVF- in vitro fertilization) ёки ЭКУ (русча ЭКО - экстракорпоральное оплодотворение) экстракорпорал уруғлантириш, янада соддароқ айтганда танадан ташқарида уруғлантириш - амалиётини энг оддий баён қилиш ва батафсил тушунтириш тарзида ЎЗБЕК тилидаги титр билан ИЛК БОР мана шу видеоролик орқали таниша оласиз. Сунъий уруғлантириш ҳақида қизиққан барча фойдаланувчиларга ҳам жўнатинг. Таржима "Medicine Connected" клиникаси томонидан амалга оширилди.
To‘liq o‘qish
Tez kunda EKO amaliyoti qanday ishlashi haqida ILK bor o'zbek tilidaga titr bilan animasion videorolikni taqdim qilamiz