Жаноб Камина

@Janob_Kamina Yoqadi 0
Bu sizning kanalingizmi? Egaligingizni tasdiqlang qo'shimcha imkoniyatlar uchun

Kanal tili va GEOsi
O'zbekiston, O'zbek tili
Toifa
Boshqa


Kanalning GEOsi
O'zbekiston
Kanal tili
O'zbek tili
Toifa
Boshqa
Indeksga qo'shilgan
16.07.2017 23:30
So'nggi yangilash
23.02.2019 02:29
410
obunachilar
~0
1 ta nashr qamrovi
~83
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi postlar
N/A
ERR %
0
tsitatalash indeksi
Kanalning repost va eslovlari
@Janob_Kamina-ni iqtibos keltiruvchi kanallar
FayzbogUz
30 Sep, 05:39
Buyuklar Kundaligi
23 Sep, 08:58
Xatib.uz
17 Sep, 10:03
Buyuklar Kundaligi
3 Sep, 06:16
Info.islom.uz
fiqh.uz
Muslimaat.uz
Islam.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
Bintu Sodiq
Islom.uz
Siyrat.uz
hadis.islom.uz
QURAN.UZ
arabic.uz (hikmatlar)
Имло
5 Aug, 03:44
BAXTLIMAN!!!
30 Jul, 06:36
DONISHMAND DUNYO
19 Jul, 07:45
Huquqiy axborot
12 Jul, 07:13
FayzbogUz
11 Jul, 05:09
DONISHMAND DUNYO
6 Jul, 10:07
BUGUNUZ
5 Jul, 03:14
Asar_Media
24 Jun, 08:11
Mishari Official
22 May, 02:34
IYMON
22 May, 02:33
Sayohatnoma
14 Apr, 16:38
Sayohatnoma
14 Apr, 16:38
GOZAL QIROATLAR
Behzod Fazliddin
6 Mar, 08:40
Behzod Fazliddin
5 Mar, 06:02
MP3 QURAN 30 JUZ
18 Jan, 09:47
Qalbimizda Islom
12 Jan, 09:43
DONISHMAND DUNYO
22 Dec, 09:02
🍀Iymonli Qalblar
21 Dec, 19:43
Qalbimizda Islom
21 Dec, 09:45
Ziyo istagan qalblar uchun
16 Dec, 08:04
arabic.uz (hikmatlar)
12 Dec, 07:20
bookmarket.uz
DONISHMAND DUNYO
23 Nov, 07:44
So'nggi nashlar
Удалённые
С упоминаниями
Repostlar
Барча Пайғамбарлар айтишган дуо:

«Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳуу лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр!»

(Муслим ривояти)

Дуонинг фазилати:

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ушбу дуони бир кунда юз марта ўқиган кишининг савоби ўнта қулни озод қилишга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта хатоси ўчирилади. Шу кун то кечгача бу зикр унинг учун шайтондан ҳимояловчи қўрғон-ҳимоя бўлади. Қиёмат кунида фақат бу дуони ундан ҳам кўпроқ ўқиган кишигина ундан афзалроқ амал билан келади».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти
Тун бўйи беморга йиғлаб бир одам,
Тонгда ўлиб қолди, беморчи бардам.
Қанчалар чопқир от жон таслим этди,
Чўлоқ эшак эса манзилга етди.
#МЕҲНАТИМ

Сен билан очдим кўзимни,
Сен билан бўлдим азиз;

Сен билан кулди диёрим,
Сен билан турмуш лазиз;

Сен билан олам ёруғ,
Оламда сен бўлдинг азиз,

Ҳам ғурурим, ҳам сурурим,
Ҳам ҳузурим — МЕҲНАТИМ!
#KunHikmati

Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
Алишер Навоий

Каналимизга обуна бўлинг
РИЗҚ – ОЛЛОҲДАН

Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ризқида Оллоҳга ишонган кишининг ҳусни хулқи зиёда бўлади, ҳалимлиги ошади, саховати ортади, намозида васвасаси камаяди (хаёли ҳар томонга сочилмайди)".

”Ҳилятул авлиё” китобидан, 9/257
Dan repost: FayzbogUz
Қўлингизда 700 бетлик китоб бор. Китобни кўриб, сизни ваҳима босади. “Шунча нарсани қачон ўқиб чиқаман”, деб ўйлайсиз. Аслида ҳар куни ҳеч бўлмаса 2 бетдан ўқисангиз, бир йилда ўқиб тугатасиз.

Зиёвуддин Раҳим

@fayzboguz
#Муроса’ю #мадора ҳақинда

Муовия розияллоҳу анҳу ўзининг ички-ташқи сиёсати ва дипломатик алоқалари ҳақида лўнда қилиб шундай деган экан:

- "Агар мен билан одамлар орасини боғлаб турган бир дона қил бўлса, ўша қил узилмагайдир.
- Қандай? ― деб сўрашганида.
- Агар одамлар уни тортишса, мен уни бўш қўяман, агар улар бўш қўйсалар, мен тортаман.

П.С: Ҳозирда шундай Муовияларга нақадар муҳтожмиз-а!!!

Абдулҳодий Юсуф саҳифасидан
#ТОНГ_АВВАЛИДА_ЎҚИЛАДИГАН_ЗИКРЛАР-1

«Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳии шай'ун фил-арзи ва лаа фис-самаа'и ва ҳувас–самийъул–ъалийм!»
(Уч марта ўқилади)

Таржимасининг маъноси:
«Унинг исми (зикри) ила бирга бўлганда еру осмондаги бирор нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳнинг номи билан (еру осмондаги нарсаларнинг зараридан паноҳ сўрайман). У Зот – Эшитгувчи ва Билгувчидир».

Дуонинг фазилати:
«Тонг ва тун аввалида ушбу дуони ихлос билан уч марта ўқиган кишига ҳеч нарса зарар етказмайди, етказолмайди».

(Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти)
#Танқидчи vs #Аламзада

У(лар), ижтимоий тармоқларда анча фаол эди. Катта муаммоларни қўяверинг, ҳатто кичик муаммоларни ҳам чиройли тарзда, нозик тарафларини кўрсатиб танқид қиларди. Унга қойил қолардим. Яширмайман, унга ҳавас қилган ўринларим ҳам бўлган. Унинг ҳар бир постию комментларини кузатиб борардим. Ишончим комил эдики, у халқпарвар, ҳақиқатгўй ва адолатпеша зот эди. Унинг нияти холислиги ҳақида ҳар бир ёзган ҳарфлари хор бўлиб куйлаб турарди. Яъни, машҳурликка интилиш, риё ва ҳоказо салбийётларни унда умуман сезмасдим.

Кунлар, ойлар ва ҳатто бир неча йиллар кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Мен билган авлиё ҳам секин-секин ўзгариб борарди. Афсуски, бу ўзгариш ёмон томонга эди. Хуллас, моҳир ва холис танқидчи кўз ўнгимда кажбас аламзадага айланган эди...

Холис танқид энг катта савоб иш. Холисликни қалбда мудом сақлаб туриш эса энг қийин амал экан. У сабр қилолмади, мен тан берган танқидчи бошқаларнинг танқидини кўтаролмади. Ҳа, кимнидир танқид қилган одам ўнта танқидга тайёр тураверсин экан. Билдимки, бу борада одамлар «қарздор» бўлиб қолишмас экан.

Майли, тақдир экан, ўша танқидчи(лари)мизни бой бериб қўйдик. Мен айтмоқчи бўлган нарса, бу ҳолат ҳар танқидчига ибрат бўлсин. Хусусан, Камина’га! Биласиз, синчков, сезгир ва танқид қилишга ўта мойилман. Таниган танимаганларимнинг имло хатоларини топиб юришим бунга бир мисол.

Сўзимни илтимос билан тугатмоқчиман: Танқидчиларим, илтимос, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сиз каби синчков сардорлар керак бизга! Сабр қилинг, танқидингиз натижасини кўрмасангиз ҳам Аллоҳ таолодан савоб умид қилинг. Фикри-зикрингиз холисликни йўқотмаслик ва аламзадага айланиб қолмаслик бўлсин. Кўп гувоҳ бўлдим: танқидчиликнинг охири аламзадалик экан...

#Жаноб_Камина-186
#ИЛМ-56. ИЛМ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илм талаб қилиш йўли (мақсади)да юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, толиби илмнинг (қилаётган амалидан) рози (хурсанд) бўлган фаришталар толиби илм учун қанотларини (пойандоз қилиб) қўядилар. Албатта, осмону ердаги барча махлуқотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам олимнинг ҳаққига истиғфор айтадилар. Олимнинг обиддан фазли-афзаллиги худди ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир. Албатта, олимлар – пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар эса ўзларидан динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, Пайғамбарлар илмнигина мерос қилиб қолдирганлар, холос. Ким ўша меросни олса, улуғ насибани олибди»,- деганлар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Инсонларга яхшилик ўргатувчининг ҳаққига барча нарсалар, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади», - дедилар.
(Саҳиҳ ҳадислар силсиласи)

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (теран тушунувчан) қилиб қўяди».
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Ҳофиз ан-Нававий роҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Ушбу (ҳадис)да илмнинг ва динда билимдон бўлишнинг фазилати, унга тарғиб ва у Аллоҳ таолодан тақво қилишга бошловчи экани (айтилди)

(«Шарҳ Саҳиҳи Муслим» 7/128).
Шовва ёки шаршарадаги ҳолат:

Баландликдан тушаётган сув икки қисмга бўлинади, гўё. Сувнинг биринчи қисми тушган жойида циркуляция шаклида айланаверади, айланаверади. Яъни, шунинг учун шаршара гирдоби юзага келади. Бунга тушиб қолган одамзоднинг қутулиб чиқиши қийин...

Баландликдан тушаётган сувнинг иккинчи қисми эса зарб билан ерга урилади ва ҳеч қандай циркуляция бўлмай ербағрлаб тезда оқиб кетади.

Демак, шаршара гирдобига тушиб қолган инсон ҳеч иккиланмай юқоридан тушаётган сув томонга сузиши ва оқимнинг 2- қисмига қўшилиб олиши шарт. Шундагина шаршара гирдобидан осонгига қутулиб кетади. Тушундингизми?..
Яқинларингиз ва атрофингиздагилар сизга умуман раҳм қилишмаяптими, демак, Сиз жуда кучлисиз ёки улар – қалбсиз, шуурсиз ёхуд бағритош...
#ИЛМ-55
#Кимгадир_фойдаси_тегиб_қолар

Диний илм оламан дегувчи ёшларга айтарим: шу гапни ёдлаб, ҳаётий шиор қилиб олинг! Шу гапда гап кўп...