ПСИХОТЕРАПЕВТГА САВОЛ:
Қўл остидагиларга агрессив муомалада бўладиган золим (тиран) раҳбар билан қандай муомалада бўлиш керак?
ЖАВОБ:
Раҳбарни тўғрилаб бўлмайди, у табиатан шундай. У шундай тарзда атрофдагилар билан муносабатга киришади, бошқача бўлолмайди, қўлидан келмайди.
Бу ҳолатда 2 ҳил йўл тутиш мумкин:
1. Иложи бўлса, ишдан бўшаш керак.
2. Унинг сўзлари, ҳулқ-атворига нисбатан эмоционал тарзда реакция билдиришни тўхтатиш керак. Унинг ҳулқ-атворининг айнан сизга нисбатан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бошқача ҳулқ-атвор модели унинг учун имконсиз.
Бундай ҳулқ-атворнинг сабаби - асосан болаликка бориб тақалади. У билан болаликда қандай муносабатда бўлишган бўлса, улғайгач, у бошқалар билан шундай муносабатда бўлади.
Асосийси - ўзига нисбатан ҳурмат. Агар шахс ўзини ҳурмат қилишни билмаса, бошқаларга ҳурмат кўрсата олмайди. Яна бир муҳим жиҳати, бундай одам сиз ва бошқалар ҳақида қандай фикр билдирса, бу ўз муаммоларининг кўзгудаги аксидир. Сиз ҳақингизда ҳеч нарса билмас, лекин ўзи ҳақида хамма нарсадан ҳабардор. Ўз ҳислатларини «мен»ни «сиз»га алмаштириб, бошқага проекция қилади.
Агар бундай раҳбар ишлайдиган жойда қолишни истасангиз, ўйлаб кўринг, нима учун ўзингизга нисбатан бундай муомалани раво кўрмоқдасиз? Шу ҳақда ўйлаб кўринг.
@psycanal
@Psixoterapevtuz