📲 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари учун расмий консуллик мобил иловаси ишга туширилди
Хорижда истиқомат қилаётган ёки чет элга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун расмий консуллик мобил иловаси ишга туширилди.
Илова консуллик хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш, зарур маълумотларни тезкор олиш ҳамда дипломатик ваколатхоналар билан алоқани янада қулайлаштириш имконини беради.
📌 Илова имкониятлари:
🔹 Ўзбекистоннинг хориждаги элчихона ва консуллик муассасаларининг манзили, геолокацияси ва алоқа маълумотлари;
🔹 «Консуллик округлари» хизмати орқали сиз турган мамлакат ёки ҳудуд учун қайси Элчихона ёки Консуллик муассасаси масъул эканлигини осонгина аниқлаш мумкин;
🔹 Масофавий консуллик хизматлари учун электрон ариза юбориш:
• Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун ариза;
• Вақтинчалик/доимий консуллик ҳисобига туриш учун ариза;
🔹 Ариза ва анкеталардаги асосий маълумотларнинг 80 фоизигача автоматик тўлдириш имконияти;
🔹 Хорижий давлатларга кириш учун виза талаблари ҳақида маълумот (тест режимида).
📲 Иловадан фойдаланиш мутлақо бепул. Келгусида унга қўшимча консуллик хизматлари босқичма-босқич қўшиб борилади.
📥 Иловани юклаб олиш:
🤖 Google Play (Android):
https://play.google.com/store/apps/details?id=consular_services_uzb.org&hl=ru
🍎 App Store (iOS):
https://apps.apple.com/us/developer/mfa-uz/id1818537775