🇺🇿 📲 RuID иловаси орқали Россияга кириш учун ариза юбориш тартиби 2027 йил 31 декабргача узайтирилди
Россия Федерациясига киришдан аввал RuID мобил иловаси орқали электрон ариза юбориш бўйича тажриба тартибининг амал қилиш муддати 2027 йил 31 декабргача узайтирилди.
ℹ️ Эслатма: RuID иловасида рўйхатдан ўтмаганлик ёки электрон ариза юбормаганлик Россия чегара назорати пунктларида мамлакатга киришни рад этиш учун асос хисобланмайди.
🚛 Эслатма: Халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи Ўзбекистон ҳайдовчилари RuID иловаси орқали электрон ариза юборишлари лозим!
📌 Муҳим:
🔹 Ариза Россияга киришдан камида 72 соат олдин юборилиши лозим.
🔹 Агар шошилинч киришни талаб қилувчи ҳолатлар (шошилинч даволаниш, яқин қариндошнинг оғир касаллиги ёки вафоти) ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса, аризани камида 4 соат олдин ҳам юбориш мумкин.
🔹 Юборилган ариза 90 кун давомида амал қилади.
❗️Ушбу тартиб қуйидаги тоифаларга татбиқ этилмайди:
• Беларусь фуқароларига;
• 6 ёшгача бўлган болаларга;
• дипломатларга;
• хизмат паспортлари эгаларига;
• расмий делегациялар аъзоларига.
📱 RuID иловаси орқали:
✔️ Россияга кириш учун электрон ариза юбориш;
✔️ Россияга кириш бўйича чекловлар мавжудлигини текшириш;
✔️ миграция соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун рақамли профиль яратиш;
✔️ Россия давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда кўриш мумкин.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, RuID орқали ариза юбориш Россияга киришни рақамлаштириш тизимининг бир қисми бўлиб, чет эл фуқаролари учун рақамли профиль шакллантиришга хизмат қилади.