Ҳикматлар
1. Уч нарсадан уч нарсани топса бўлади: сабрдан нажот, саховатдан улуғлик ва адолатдан ғалаба (Хожа Аҳрор Валий).
2. Ҳар ғанийки, тириклигида эҳсонидан кўнгулларни шод қилмағай, ўлганидан сўнг ани кимса дуо ила ёд қилмағай (Алишер Навоий).
3. Саховат шундай бир буюк сифатки, уни доим мақтов билан эслайдилар.
4. Сахий одам халққа дунёни сувдек оқизиб улашса, халқ унинг теварагига сувдек оқиб, йиғилиб келади.
5. Юмшамас кўнгилни сахий юмшатади, етиб бўлмас муродга сахий киши эриша олади.
6. Кишиларнинг муҳаббатини ўзингга жалб қилмоқчи бўлсанг, сахий бўл, саховат сени севикли қилади.
7. Сахийлик жуда яхши хислат, уни ҳеч қўймаслик керак, лекин ўзганинг моли билан сахийлик қилмаслик керак.
"Бола – одоби билан азиз" китобидан