Тошкент шаҳар ҳокимлигининг буйруғи асосида энди пойтахтимизда қурилиш, реконструкция, капитал таъмир ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган барча объектлар атрофи ягона стандартлардаги оқ банер билан ўралган ҳолда, унда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот келтирилади.
Яъни қандай объект, номи нима, лойиҳаси, майдони қандай, бино ва иншоотлар қанақа кўринишда бўлади, бунёдкорлик қачон бошланган ва ишлар қанчада якун топади. Бу билан биринчи навбатда турли объектларни исталганча тўсиқлар билан ўрашнинг олди олинган, иккинчи жиҳатдан шаҳардаги ўзгариш ва янгиланишлардан пойтахт аҳли ва меҳмонларни хабардор қилишга эришилади.